| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
– „Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим“. [51:56]
2- Аллоҳ одамларга қандай ибодат қилиш йўлларини ўргатишлари учун пайғамбарларни юборди. Пайғамбар юбормай туриб азобламасликни Аллоҳнинг раҳмати тақозо этди.
وَمَا كُنَّا مُعَذِّبِينَ حَتَّى نَبْعَثَ رَسُولاً
– „Биз то бирон пайғамбар юбормагунча азоблагувчи эмасмиз“. [17:15]
وَرُسُلاً قَدْ قَصَصْنَاهُمْ عَلَيْكَ مِن قَبْلُ وَرُسُلاً لَّمْ نَقْصُصْهُمْ عَلَيْكَ
– „Айрим пайғамбарлар ҳақида сизга илгари ҳикоя қилдик, айрим пайғамбарларни эса сизга ҳикоя қилганимиз йўқ“. [4:164]
3- Аллоҳ Ўзининг пайғамбарларини одамларга мўъжизалар билан бирга юборди. Мўъжизалар уларнинг пайғамбарликларини исботловчи қатъий далил, исбот вазифасини бажарди.
Аллоҳнинг ҳикмати пайғамбарлар билан бирга юборилган мўъжизанинг ўша у юборилган замондаги энг кўзга кўринган соҳадан бўлишини тақозо этди.
4- Мусо а.с.нинг замонида сеҳр золим, тоғий Фиръавн учун ҳам, унинг оиласи учун ҳам ўта эътиборли соҳа бўлган.
فَأَلْقَى عَصَاهُ فَإِذَا هِيَ ثُعْبَانٌ مُّبِينٌ ٭ وَنَزَعَ يَدَهُ فَإِذَا هِيَ بَيْضَاء لِلنَّاظِرِينَ
– „Шунда (Мусо тутиб турган) асосини ташлаган эди, баногоҳ у асо ростакам аждарга айланди. Кейин қўлини (чўнтагидан) чиқарган эди, баногоҳ у қараб турганларга (кундан ҳам) оқ бўлиб кўринди (ҳолбуки, Мусо қорамағиз одам эди)“. [7:107-108]
Фиръавн ўзидаги сеҳрнинг буюклигига ишониб, ишларни менсимаган. Яъни, у учун ҳар қандай иш сеҳр йўли билан осонгина ҳал бўладигандек туюлган. Мусо а.с.нинг мўъжизасини синдириш учун ҳам сеҳргарларини тўплаган.
قَالُواْ أَرْجِهْ وَأَخَاهُ وَأَرْسِلْ فِي الْمَدَآئِنِ حَاشِرِينَ ٭ يَأْتُوكَ بِكُلِّ سَاحِرٍ عَلِيمٍ ٭ وَجَاء السَّحَرَةُ فِرْعَوْنَ قَالْواْ إِنَّ لَنَا لأَجْراً إِن كُنَّا نَحْنُ الْغَالِبِينَ ٭ قَالَ نَعَمْ وَإَنَّكُمْ لَمِنَ الْمُقَرَّبِينَ
– „Улар дедилар: «Уни ва акаси (Ҳорун)ни қўйиб тургин-да, ҳамма шаҳарларга (сеҳргарларни) йиғиб келадиган кишиларни юборгин, улар сенга жами ўткир сеҳргарларни келтирсинлар». (Шундан кейин) сеҳргарлар Фирҳавн олдига келишиб: «Агар биз ғолиб бўлсак, албатта (катта) мукофот (берурсан)», дейишди. У: «Ҳа», (агар ғолиб бўлсангизлар), албатта сизлар менинг яқинларимдан бўлурсизлар, деди“. [7:111-114]
Мусо а.с. сеҳргарлар билан ҳайит кунида халойиқ кўз олдида учрашган. Ўшанда Аллоҳ сеҳрни фош этиб, мағлуб қилиб, Ўз пайғамбарининг мўъжизасини ғолиб қилган.
72-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204
|